... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Рамзан Қодиров Ўзбекистон халқига ҳамдардлик билдирди


13:24, 04.09.2016 Олам
 7 931

Чеченистон раҳбари ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон халқига ҳамдардлик билдирди
 
“Яратганнинг иродаси билан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг ҳаёт йўли поёнига етди.  Мен ўзбек халқи,  шунингдек, Ислом Абдуғаниевичнинг оила аъзолари ва яқинларига ўз ҳамдардлигимни билдираман. Оллоҳ раҳматига олган бўлсин”, дея таъзия билдиради Қодиров. 
 
Маълумот ўрнида, Рамзан Қодиров 2007 йилдан буён Чеченистон раҳбари сифатида фаолият юритиб келмоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Чеченистон Рамзан Қодиров Ислом Каримов Instagram Мотам куни Таъзия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!