... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Рамзан Қодиров операция қилинди


14:57, 07.12.2016 Олам
 4 733

Рамзан Қодиров ўзининг Instagram’даги саҳифасига шифокорлар ҳақидаги 1 дақиқалик видео жойлаштирди.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров машғулотлар вақтида олган жароҳатлари сабаб операцияни бошидан кечиргани ҳақида 7 декабрь куни ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали хабар қилди. Шунингдек, Рамзан Қодиров жарроҳлик амалиётини ўтказган шифокорларга ҳам миннатдорчилигини билдирган.
 
“Сиз мени жанг вақтида рақиблардан зарба емайди деб ўйларсиз, аслида бундай эмас... Энди шифокорлар барча жароҳатларимни бартараф этишди. Мен учун шифохонада бемор бўлиб ётишдан-да оғир иш йўқ. Лекин ҳар бир инсон ўз саломатлигига эътиборли бўлиши керак”, дея изоҳ қолдирган Рамзан Қодиров.
 
Рамзан Қодировга чет элда операция қилиш таклифи билдирилганди, аммо у Россияда қолишни маъқул кўрди. Россиядаги шифокорлар малакасини юқори баҳолади.
 
Чеченистон раҳбарининг айтишича, республикага Япония, Германия, Хитой, Исроил ва бошқа мамлакатлардан кўплаб мутахассислар тажриба алмашиш учун келади. Чет эллик шифокорлар эса Россия клиникалари замон талабларига жавоб беришини, шифокорларнинг ҳам малакали эканлигини таъкидлашган.
 
Рамзан Қодиров ижтимоий тармоқдаги изоҳининг сўнггида унга ёрдам кўрсатган ва жарроҳлик амалиётини ўтказган шифокорларга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Дурдона Расулова

Теглар:Чеченистон Рамзан Қодиров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!