Skills паспорти нима ва унинг меҳнат муҳожирларига қандай фойдаси бор?

Интервью

image

Аввал хабар берганимиздек, Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирларни касб-ҳунарга ўқитиш, муваффақиятли битирувчиларга Skills паспорти берилиши белгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Камбағал ва ишсиз аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

Хориждаги фуқароларни ўқитиш қай тартибда амалга оширилиши, Skills паспортларининг қандай фойдаси борлиги юзасидан қарор ижроси учун жавобгар бўлган Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Матбуот котиби билан суҳбатлашдик.

– Меҳнат муҳожирларини қайси касбга ўқитишни Ўзбекистон белгилайдими ёки иш берувчилар сўровига кўра ўқитиладими?

– Бизда Россияда қайси касб эгаларига талаб юқорилиги мониторинг қилинади. Айни пайтда ғишт терувчилар, кран билан ишлайдиганларга талаб юқори. Лекин бизда бундай одамлар ўзимизда ҳам кам. Биз ўқитиш вақтида мана бу касбга талаб юқори, ўргансангиз маоши юқори бўлади еб таклиф беришимиз мумкин.

Аммо фуқароларнинг фикри, қизиқиши инобатга олинади. Баъзиларга фақат тил ёки патент олиш учун қонунчиликни ўрганиш керак бўлади.

– Skills паспортлар нима ва нега керак?

– Ҳар бир касбнинг дунё стандарти бор, фақат Россияда эмас. Ҳозир ўша ташкилотнинг Россиядаги иттифоқи ҳақда гап кетяпти. Бизда коллежни битирган, “Ошпаз” деган дипломи бўлиши мумкин. Лекин одатда улар буни қабул қилмайди ва ишчи ошпазлик стандартлари бўйича етарли билимга эга эмас дейишади. Skills паспорти бўлса, тан олади. Қоидаси бўйича бу бутун дунёда тан олиниши керак бўлган стандарт.

– Бундай паспортларни олган одамларга Россияда енгилликлар бўладими?

– Яқиндам ҳам Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги қанча одамни ишга жойлади, деган эътироз бўлди. Пандемия даврида Қозоғистонга 33 нафар, Россияга 144 нафар, Кореяга 31 нафар фуқаро кетди. Яна 100 га яқини Россияга кетади. Бундан ташқари, Қозоғистон 1,5 минг ва Россиянинг Амур вилояти 4,2 минг ўзбекистонликни ишга олишга тайёр. Бу кўпмас, албатта. Уларнинг кўпчилиги таниши орқали ишлайверади. Бизга эҳтиёжи йўқ. Labormigration.uz сайтимиз бор. Бу Россиянинг “Работа в России”деган бўш иш ўринлари порталига интеграция қилинган. Ҳозир у ерда 1 миллонга яқин ваканция бор.

Иш топишнинг яна бир йўли биз орқали. Бунда биз иш берувчи билан патент, транспорт , касал бўлса даволаш харажатлари қандай бўлиши бўйича шартларни келишамиз. Амурдаги газни қайта ишлаш соҳасидаги иш берувчилар ҳаммасини бўйнига оляпти. Уларга 4,2 минг ишчи керак. Булар тратибли иш берувчилар. Ноинсоф, алдаган иш берувчилар ҳам бор. Амурдаги иш берувчилар 4,2 минг фуқарони ишлатиб кўради, маъқул бўлса, яна кўпайтириши ҳам мумкин.

– Россияда қанча расмий ва норасмий ўзбекистонлик мигрант бор?

– Буни аниқ айтишим қийин. Мендаги маълумотлар фақат учинчи томонни статистикасига таянган. Сабаби Ўзбекистонда чегарада ишга, ўқишга, саёҳатга кетаётганни алоҳида рўйхатга олиш, ҳисобини юритиш деган нарса йўқ. Биз Россияда бир йилда қанча одам патент олганига қараймиз. Уларнинг қанчаси ўзбекистоник, қанчаси тожикистонлик... Бизда Россия ИИВнинг маълумотлари. 1-2 миллион дейишади. Патент олмай ишлайдиганлар ҳам бор. Шу сабабдан аниқ рақам айтиш қийин. Масалан, Кореяга қанча одам кетганини тахмин қилиш мумкин, чунки тартибли кетади.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант Skills паспорт

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг