Жанубий Кореяда коронавирусга чалинганлар сони кескин кўпайди

Олам

image

Жанубий Кореяда бугун, 29 февраль куни 219 нафар киши коронавирусга чалинган деб топилди. Мамлакатда умумий ҳисобда касаллик қайд этилганлар сони 3150 нафарга етди. Бу ҳақида Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази хабар бермоқда.  

Маълум қилинишича, мамлакатда бугун 1943 йилда туғилган эркак коронавирусдан вафот этди. У касаллик туфайли оламдан ўтган 17-фуқаро бўлди.

Хабарларга кўра, Тэгу шаҳрида 181, Кенсан-Пукто провинциясида 19 киши касалланган.

Икки киши тузалишга муваффақ бўлган, аммо битта беморнинг “қайта инфекцияга йўлиқиш” туфайли шифо топганлар сони 28 кишини ташкил этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

474

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг