Рамзан Қодиров қизини янги лавозимга тайинлади

Олам

image

Россия Федерацияси таркибидаги Чеченистон Республикасининг раҳбари Рамзан Қодиров қизи Аишат Қодировани янги лавозимга тайинлади. У Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллади.

“Аишат Қодирова Чеченистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди”, деб ёзган Қодиров ўзининг Telegram-каналида.

Чеченистон раҳбарининг сўзларига кўра, Қодирова мураккаб лойиҳаларни бошқариш бўйича тажрибага эга. 21 ёшли Аишат кўплаб мамлакатларда ном қозонган мода уйини бошқарган ва дунёга чеченларнинг урф-одатлари ва анъаналарини намойиш этган. 

Шунингдек, Қодиров қизи Чеченистон филармониясининг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшганини қўшимча қилди.

Жорий йилнинг март ойида у “Чеченистон Республикасида хизматлари учун” медали билан тақдирланди.

“Яқинда Аишат ўзининг тадқиқотларини маданият соҳасига бағишлади, ушбу йўналишдаги таниқли ва етакчи мутахассислар билан фаол алоқада бўлди”, дея қўшимча қилди Қодиров.

Унинг таъкидлашича, Аишатни маданият вазири ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисидаги қарор Чеченистон Маданият вазири Хож-Бауди Дааевнинг ташаббуси асосида қабул қилинган.

Рушанабону Султонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Рамзан Қодиров Чеченистон Аишат Қодирова

Баҳолаганлар

467

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг