Зафар Рўзиев, Русланбек Давлетов Сенатда ҳисобот берадилар

Жамият

image

Бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси жорий йилнинг 28 февраль куни чақирилиши ҳақида хабар берган эдик. 

Ялпи мажлисда:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2018 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахбороти;

Қашқадарё вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи тингланади. 

Сенат ялпи мажлиси кун тартибига “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги, “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида”ги қонунлар киритилган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Олий Мажлис Сенати Ялпи мажлис

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг