1 январь куни Ўзбекистон аҳоли нечтага кўпайгани маълум бўлди

Жамият

image

2020 йилнинг 1 январь куни, соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 1111 нафар чақалоқ туғилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Янги йилнинг биринчи куни туғилган чақалоқларнинг 572 нафари ўғил бола, 539 нафари эса қиз бола бўлиб, энг кўп бола Самарқанд вилоятида (141 нафар) дунёга келди. Шунингдек, янги туғилган чақалоқлар рейтинги бўйича Фарғона вилояти ( 137 нафар) ва Қашқадарё  вилояти (134 нафар) кучли учликни якунлаган. Туғилганларнинг 4 нафари эса  эгизакларни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январь куни соат 19:00 гача 1442 нафар чақалоқ дунёга келганди. 

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси аҳолиси сони 2019 йил 1 октябрь ҳолатида 33 миллион 724 минг 500 кишини ташкил этади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

ССВ туғилиш

Баҳолаганлар

371

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг