Ўзбекистонда “йўл солиғи” мавжудми?
Local
−
23 May 2019 6515 1 minute
2018 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва мажбурий ажратмалар” мавжуд бўлган ва улар Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сон қонунига асосан бекор қилинган. Бу ҳақда ДСҚ хабар тарқатди.
Солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, 2019 йил 1 январдан бошлаб, бошқа мажбурий тўловлар жумласига кирувчи “Автотранспорт йиғимлари” жорий этилди. Ушбу йиғимлар:
• автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун;
• чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзит тарзида ўтганлиги учун ундирилади.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November