Энди Хитойнинг йўловчи самолётлари АҚШга кира олмаслиги мумкин
Олам
−
04 Июнь 2020
5389Америка маъмурияти жорий йил 16 июндан бошлаб Хитой авиакомпанияларига АҚШ ва Хитой ўртасида тижорат йўловчилар ташишга тақиқлов киритди. Бу ҳақда АҚШ транспорт вазирлигининг 3 июнь куни тарқатган буйруғида айтилган.
Тақиқ 16 июнь куни, агар Президент Дональд Трамп қарор қилса, кучга кириши мумкин.
Ушбу чора Хитойнинг еттита авиакомпаниясига, шу жумладан Air China, China Eastern Airlines, China Southern Airlines ва Hainan Airlines’га таъсир қилади.
АҚШ транспорт вазирлиги тушунтиришига кўра, Хитой ҳукумати авиапарвозлар тўғрисида Қўшма Штатлар билан қилган келишувига тўлиқ амал қилишни бошласа, ана ўшанда тақиқ олиб ташланиши мумкин.