Тобут билан рақсга тушувчилар шифокорларга мурожаат қилишди
Олам
−
06 Май 2020
19074Ганада тобут билан рақсга тушувчилар шифокорларга қилган ишлари учун миннатдорчилик билдирди. Тегишли мурожаат гуруҳ раҳбари Бенжаминнинг Twitter саҳифасида видео шаклида жойлаштирилди.
“Дунёнинг барча шифокорларига раҳмат. Уйда қолинг ёки биз билан рақсга тушинг“, дейди Бенжамин.
Ушбу раққослар 2020 йилда машҳурликка эришди. Интернет фойдаланувчилари уларга “2020 йил рамзи“ деб ном беришди.
From NANA OTAFRIJA to all the doctors in the world 🌍
— Benjamin Aidoo (@nanaotafrija) May 5, 2020
Thank you 👏🏻
Mention 👇🏻 all the doctors out there with your country flag. #COVIDー19 #CoffinMeme #benjaminaidoo #nanaotafrija #CoffinDance #Doctors pic.twitter.com/OVrv5Ib8pz
Маълумот учун, ушбу “қувноқ“ дафн қилиш маросими илк бор Гана давлатида 2017 йилда ҳужжатли филм суратга олиш жараёнида аниқланган. Унда BBC журналистлари мамлакатда ўзгача дафн маросимининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида лавҳа тайёрлашган.