...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда Ravon автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажми кўпайтирилади


12:35, 01.11.2017 Олам
 1 563

2018 йилда автомобилларнинг моделлар сонини ошириш ҳам кўзда тутилган.

Қозоғистон 2018 йилда Ravon бренди асосида 7 мингта ўзбек автомобилларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
 
Қозоғистоннинг “Сариарка Автопром” корхонаси ҳамда “Ўзавтосаноат” компанияси ҳамкорлигида яратилган корхонада шу вақтгача мингдан ортиқ Ravon автомобиллари ишлаб чиқарилган.
 
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаевнинг айтишича, автомобилларга бўлган талаб ортиб бормоқда. Автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш билан бир қаторда уларнинг моделлари сонини ҳам кўпайтириш мўлжалланган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон–Қозоғистон ҳамкорлиги Ўзавтосаноат компанияси Сариарка Автопром корхонаси Ravon бренди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!