Damas ва юк машинаси тўқнашувида 20 ёшли йигит ҳалок бўлди

Жамият

image

Кеча, 15 апрель куни Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида Isuzu русумли юк машинаси ва Damas`нинг тўқнашиши натижасида 20 ёшли йигит ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди. 

ЙТҲ соат 22:30 да 4-Р 102 автомобиль йўлининг Ангор тумани “Илғор” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 16 кмда юз берген. 22 ёшли Ж.Т. Isuzu русумли автомашинасини Жарқўрғон-Ангор йўналиши бўйича бошқариб келаётиб, ўзига қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган 20 ёшли Ж.А. бошқарувидаги Damas русумли автомашинанинг йўлига чиқиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада Damas русумли автомашина ҳайдовчиси Ж.А. тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ангор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Сурхондарё

Баҳолаганлар

160

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг