...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда Ўзбекистон Товар хомашё биржасининг савдо майдончаси иш бошлади


13:04, 06.11.2018 Жамият
 548

Полиэтилен, полипропилен, пахта ва рангли металларни Қозоғистонга сотилиши, шунингдек, Ўзбекистонга дон маҳсулотлари, кўмир ва цементни импорт қилиниши кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда Қозоғистоннинг “ЎзРТХБ” АЖ ва “ЕСТ” Товар биржаси” ҳамкорлик тўғрисидаги келишувнинг ижроси доирасида Олма-ота шаҳрида Биржа савдоларининг электрон тизими (БСЭТ) га уланган “ЎзРТХБ” АЖ нинг хориждаги савдо майдончаси иш бошлади. Бу ҳақда Товар хомашё биржаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Савдо майдончасининг таъсисчиси Қозоғистоннинг “Альта ва К” МЧШ брокерлик компанияси бўлиб, ширкат “ЎзРТХБ” АЖ да аккредитациядан ўтган илк хорижий брокерлик компанияси ҳам ҳисобланади. Айни вақтда “Альта ва К” МЧШ “ЎзРТХБ” АЖ билан ҳамкорликда Қозоғистон компанияларининг биржа савдоларида иштирок этишини ташкиллаштирмоқда, ҳамда қозоғ ва ўзбек товар ишлаб чиқарувчиларини биржа савдоларига кенг жалб қилиш мақсадида маркетинг тадбирларини ўтказмоқда.
 
Илк босқичда мазкур савдо майдончаси орқали маҳаллий юқори ликвидли товарлар хусусан, полиэтилен, полипропилен, пахта ва рангли металларни Қозоғистонга сотилиши, шунингдек, Ўзбекистонга дон маҳсулотлари, кўмир ва цементни импорт қилиниши кўзда тутилган.


 
“ЎзРТХБ” АЖнинг хорижий мамлакатлардаги савдо майдончаларини кенгайтирилиши қуйидагиларга кўмак беради:
 
  • Биржа савдоларининг очиқ механизмини қўллаш орқали маҳаллий товарларни фаол равишда ташқи бозорларга олиб чиқиш;
 
  • Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ёки кам миқдорда ишлаб чиқариладиган товарларнинг ички нархларини барқарорлаштириш;
 
  • Биржа савдоларида иштирок этиш жараёнининг соддалаштириш йўли билан экспорт-импорт операцияларини интенсификациялаш;
 
  • Ўзбекистоннинг очиқ ва ошкора нарх кўрсаткичлари эга бўлган мамлакат сифатида инвестицион жозибадорлигини ошириш;
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан алоҳида турдаги товарларнинг (кўмир, цемент, цемент клинкери, асбетс, қурилиш ойнаси, ёғоч-тахта ва ёғоч-тахта материаллари) биржа орқали ёки тўғридан-тўғри импорт қилинишида берилган божхона имтиёзлари 2020 йилнинг 1 январигача узайтирилди. Шунингдек, 2019 йил 1 январдан товар-хом ашё биржаларининг брокерлик идораларидан олинадиган даромад солиғи пасайтирилади.

Теглар:Товар хомашё биржаси Ўзбекистон-Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар