... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди


19:57, 16.04.2018 Олам
 3 273

Гумондор Жамбил тумани фуқароси бўлиб, унинг уйидан ўзига хос зарар кўрган автомобиль топилган.

Жорий йил 14 апрель куни Олма-ота – Бишкек трассасида 32 ёшли Ўзбекистон фуқароси автомобилда уриб кетилди. Натижада у ҳалок бўлган. Ҳайдовчи воқеа жойидан яширинган. Ҳозирда унинг кимлиги аниқланиб, қўлга олинган. Бу ҳақда “Nur.kz” Олма-ота Ички ишлар департаментига таяниб хабар бермоқда.
 
Департамент берган маълумотларга кўра, мутахассислар воқеа жойидан топилган бампер ва автомобиль ёритгичи қисмларига қараб машинанинг Mercedes-Benz Viano эканини аниқлаган.
 
Гумондор Жамбил тумани фуқароси бўлиб, унинг уйидан ўзига хос зарар кўрган автомобиль топилган.
 
Ҳозирда текширув ишлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қозоғистон ҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!