2020 йилнинг иккинчи ярмида қайта молиялаш ставкаси туширилади – МБ раиси

Жамият

image

2020 йилнинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда қайта молиялаш ставкаси туширилади. Бу сўнгги бир неча йил ичида биринчи марта амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуратов Пул-кредит сиёсатининг 2020-2022 йиллар учун мўлжалланган асосий йўналишларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди. 

"2020 йилда Президентимиз белгилаб берган инфляцияни пасайтириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича "Йул харитаси"даги вазифаларни амалга оширадиган бўлсак, мен ўйлайманки, 6 ойдан кейин асосий фоиз ставкамиз пасаяди. Бу кредитлар бўйича ҳам, депозитлар бўйича хам, албатта, ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. Мақсадимиз ҳам шу. Иқтисодиётни ривожланиши учун, муқобил бозор нархларида маблағ етказиб бериш, маблағ билан таъминлаш", дейди Марказий банк раиси.

Маълумот учун, айни дамда Ўзбекистонда қайта молиялаш ставкаси 16 %ни ташкил этмоқда. 2015 йилдан буён Ўзбекистонда ушбу кўрсатгич фақат ошириб келинаётган эди.

Қайта молиялаш ставкаси давлат молия тизимини бошқаришда кучли восита ҳисобланади. Унинг ёрдамида иқтисоддаги пул миқдорини камайтириш ёки кўпайтириш мумкин. Шунингдек инфляцияни жиловлаш ёки аҳоли харид қилиш имкониятини ошириш ҳам мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк Мамаризо Нурмуратов

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг