Идлибдаги ҳарбий ҳолат: Сурия армиясида янги бош оғриқ пайдо бўлди

Олам

image

Туркия даронлари Сурия ҳарбийларининг якка нишонларига ҳам ҳужум қилмоқда: автомобиллар, зирҳли транспорт воситалари ва мотоциклчилар ҳам зарба остида қолган. Бу ҳақида “Россия 1” телеканали хабар бермоқда.

"Идлиб осмонида туркларнинг зарба берувчи дронлари пайдо бўлиши билан жанг характери тубдан ўзгарди: Сурия қуролли кучларининг сўнгги кунлардаги йўқотишлари дронларнинг ҳужумлари оқибатида юз берди. Ҳозир ҳатто автомобиль сингари бир дона нишонлар ҳам хавф остида қолмоқда", дейилади хабарда.

Таъкидланишича, туркларнинг зарба берувчи учувчисиз бошқариладиган қурилмалари Сурия армиясининг асосий бош оғриғига айланган. Бундан ташқари, жуда қиммат турса ҳам Туркия бундай зарбалар учун пулни аямаяпти.

Маълумотларга кўра, шанба, 29 февраль куни Идлиб вилоятининг Саракеб шаҳрида авиазарбалар давомида Сурия армиясининг ўқ-дорилари бўлган машина, битта зирҳли транспорт воситаси ва суриялик ҳарбийлар ҳаракатланиши мумкин бўлган мотоцикл йўқ қилинган.

Манбанинг таъкидлашича, "агар Идлиб осмони турк дронларидан тозаламаса, Сурия армияси ўз позициясини сақлаб қолиши жуда қийин бўлади".

Аввалроқ, Сурия ҳукуматининг зенит қурилмалари Ҳама шаҳри атрофидаги турк учувчисиз самолётларига қаттиқ ўқ узгани ҳақида хабар берган эдик. Бу орада, Сурия Қуролли кучлари Идлиб устидан ҳаво бўшлиғи ёпилганини эълон қилди.

Ҳужумдан кейин Туркия Президенти Ражаб Эрдўған хавфсизлик йиғилишини чақирди. НAТО кенгаши Aнқаранинг талабига кўра Суриядаги вазият бўйича маслаҳатлашувлар ўтказди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Туркия Идлиб

Баҳолаганлар

228

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг