Италиялик актёр ва модель Тошкентдаги уйида ўлик ҳолда топилди

Жамият

image

Италия фуқароси Жоржо Гено Тошкентда ижарага олинган хонадонида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га Бош прокуратура матбуот хизмати тасдиқлади.

Хабарга кўра, 16 февраль, якшанба куни соат 23:00 да Миробод тумани ИИБ ФМБга Ф.Б.дан — 1992 йилда туғилган Жоржо Гено вақтинчалик прописка қилинган хонадон эгасидан тезкор хабар келиб тушган.

Воқеа жойи кўздан кечирилган вақтда хонадон эшиги бузилмагани, хоналардаги буюмлар тартибли ҳолда экани, ҳалок бўлган одамнинг танасида ташқи жароҳатлар йўқлиги аниқланган.

Ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизаси ўтказилиши белгиланган. Терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жоржо Генонинг ўлими ҳақидаги хабарлар Италия ОАВда 20 февраль, пайшанба куни тарқалишни бошлаган. Хабарларга кўра, йигитнинг ота-онаси уч кун давомида у билан боғлана олмаган ва маҳаллий ҳокимият вакилларидан бу борада ёрдам сўраган, якунда Гено квартирада ўлик ҳолда топилган.

Жоржо Гено кўп йиллар давомида хорижда, жумладан, Австралия ва Собиқ Иттифоқ таркибига кирган қатор мамлакатларда яшаган. У Ўзбекистонга бир неча ой илгари келганди. Марҳумнинг яқинларига кўра, Жоржонинг соғлиғи жойида бўлган ва у бодибилдинг билан шуғулланган.

Австралиянинг Star Now сайтида берилган маълумотда Жоржо Генонинг ижодни энди бошлаган актёр ва модель экани ёзилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жоржо Гено

Баҳолаганлар

1427

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар