... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда мудҳиш ЙТҲ: Яна ўзбеклар ҳалок бўлди


00:07, 03.05.2018 Олам
 11 599

Йўл-транпорт ҳодисаси 2 май куни соат 02:39 ларда содир бўлган.

Кеча, 2 май куни соат 02:39 да Қозоғистонда ўзбекистонлик фуқаролар иштирокида йўл-транпорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, Қозоғистон Республикаси Ғарбий-Қозоғистон области, Акжаик тумани, Лбиенск қишлоғи ҳудудидан ўтувчи “Уралск – Атирау” автомобиль йўлида ҳаракатланаётган давлат рақами 01/136 MAN русумли юк автомобили билан давлат рақами К832CК/123 Setra русумли автобус тўқнашган. Автобусда йўловчилар бўлмаган.
 
Натижада, икки нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари вафот этган.
 
Улар, MAN юк автомобили ҳайдовчиси 40 ёшли Неъматов Олим, Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Фурқат кўчаси, 22-уйда яшаган.
 
Setra автобуси ҳайдовчиси 43 ёшли Ғофуров Фарид, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида яшаган.
 
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар ва Ички ишлар вазирликлари биргаликда вафот этган фуқаролар бўйича маълумот уларнинг яқин қариндошларига етказди.
 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар ва Ички ишлар вазирликлари Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси билан биргаликда вафот этганларнинг жасадларини Ўзбекистон Республикасига олиб келиш бўйича ташкилий тадбирлар режалаштирмоқда.
Акмалхон Эшонхонв

Теглар:Қозоғистон ЙТҲ Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!