... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда каламушлар аҳолига хавф солмоқда


16:24, 04.11.2016 Олам
 5 953

Олма-Ота шаҳрида 15 кишини, Чимкентда 32 кишини каламуш тишлаган.

Қозоғистон жанубида яшовчи аҳоли кемирувчилардан шикоят қилмоқда. Бундай ҳолат аввал кузатилмагани айтилди. “Nur.kz” сайтида ёзилишича, каламушлар кўчаларда, биноларда кўп учраяпти. Кемирувчилар, ҳатто, уйларга ҳам кириб боришмоқда.
 
Асосий хавф шундаки, каламушлар 20 турдаги касалликлар ташувчиси ҳисобланади. Бурга ва капалар ҳам шу жонзот орқали зарарланади.
 
Жанубий Қозоғистон вилояти Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш департаменти мутахассиси Балкумис Мусаев бу кемирувчилар хавфли ва юқумли касалликлар, жумладан, ўлат, листериоз, сил каби ўткир инфекцион ҳасталикларни келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирди. Улар бургаларни ҳам заҳарлантириб, натижада ўлатни тарқатувчи микроблар кўпаяди.
 
Одамлар зарарланиши учун кемирувчиларнинг тишлаб олиши шарт эмас. Каламушлар юрган сувда чўмилиш ёки бу жонзотлар бўлган ҳудудни тозалаш жараёнида ҳам касалликни юқтириб олиш мумкин.
 
Шу сабаб ҳам Чимкентда узоқ йиллардан бери илк бора зараркунандаларга қарши курашиш учун маблағ ажратилди. 2 ҳафтадан кейин деярли 6 миллион квадрат метр майдон зарарсизлантирилади. Бунинг учун 14 миллион тенге ажратилди.
 
Айтиш керакки, шу вақтгача Олма-Отада 15 нафар одамни, Чимкентда 32 кишини каламуш тишлаган. Кемирувчиларнинг кўпайишига ёғингарчилик сабаб бўлмоқда.
Дурдона Расулова

Теглар:Қозоғистон Олма-Ота Чимкент Каламуш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!