70 яшар отахон ЙТҲга сабабчи бўлиб, шифохонага тушди
Жамият
−
22 Ноябрь 2019
4115Пойтахт Тошкентда 70 яшар отахон ЙТҲга сабабчи бўлиб, шифохонага тушди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.
Воқеа кеча, 21 ноябрь куни соат 12:30 да Миробод тумани Шаҳрисабз ва Истиқлол кўчалари кесишмасида содир бўлган.
70 ёшли Рофи П. бошқарувидаги Spark русумли автомобиль 24 ёшли Жамолиддин М. бошқариб борган Lacetti-2 автомобили билан тўқнашган.
ЙТҲнинг тахминий сабаби: Spark автомобили ҳайдовчиси асосий йўлдан ҳаракатланиб борган Lacetti-2 ҳайдовчисига йўл бермаган.
ЙТҲ натижасида Spark автомобили ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб, тиббий муассасага етказилган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023