Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 3554 нафарга етди

Жамият

image
2020 йил 31 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8 нафарга ортиб 3554 нафарни ташкил этмоқда. 
 
Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари Тошкент шаҳрида карантинда бўлган фуқарода, 4 нафари эса Бухоро вилоятида аниқланган бўлиб, шундан 3 нафари Шофиркон туманида коронавирус аниқланган ҳайдовчи билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар, яна 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси.
 
Айни пайтда юртимизда 2783 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. 
 
Сўнгги соатларда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 3 нафар беморда ўткир нафас етишмовчилиги кузатилганлиги учун реанимация бўлимига олинган. 
 
Ҳозирда мамлакатда 757 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 9 нафар бемор оғир, 1 нафар бемор эса ўта оғир аҳволда. 

Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг