...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистон Ўзбекистонга осиёча “шенген” жорий қилишни таклиф қилди


14:59, 05.06.2018 Жамият
 4 590

Сари-оғоч шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон сенаторлари учрашди.

Кеча, 4 июнь куни Ўзбекистон ва Қозоғистон Парламенти Сенатининг Халқаро алоқалар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Парламенти Сенатининг Халқаро алоқалар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестиция ва туризм бўйича қўмитаси аъзолари учрашуви бўлиб ўтди.
 
Учрашув Қозоғистоннинг Сари-оғоч шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон Ўзбекистонга хориждан туристларни жалб қилиш учун “шенген”нинг осиёча вариантини яратишни таклиф қилди.
 
Таклифни Қозоғистон Парламенти Сенатининг Халқаро алоқалар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси раиси Дариға Назарбоева билдирган.
 
“Қозоғистон ва Ўзбекистонда фақатгина туризмни ривожлантиришни эмас, балки, узоқ мамлакатлардан келаётган туристларни ҳам рағбатлантириш лозим. Улар Марказий Осиёнинг барча диққатга сазовор жойларини кўришни исташади. Бунинг учун эса, умумий визани жорий қилиш лозим”, дейди Назарбоева.
 
Шу муносабат билан, қўмита раиси “шенген”нинг осиёча варианти Silk viza’ни жорий қилиш таклифини киритди.
 
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, мамлакатга 45 давлат фуқаролари визасиз кириши мумкин. Европа давлатлари, Канада, АҚШ, Япония, БАА шулар жумласидан. Визасиз тартиб МДҲ давлатлари учун ҳам жорий қилинади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Қозоғистон туризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар