...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистон Ўзбекистонга бензин экспортини йўлга қўймоқчи


15:58, 27.06.2018 Олам
 2 527

Россиядан олиб келинаётган бензинга нисбатан қозоқ бензини арзонроқ бўлиши мумкин.

Қозоғистон жорий йил кузда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга бензин етказиб беришни бошламоқчи. Бу ҳақда Қозоғистон нашри “КазМунайГаз” миллий нефть компанияси раиси ўринбосари сўзларига таяниб хабар бермоқда.
 
“Бизда ҳозирги кунда етарлича бензин профицити мавжуд ва бу профицит ўсиб боради. Қозоғистон ўзини ҳозирги талаб даражасида тўла таъминлай олади. Шунингдек, бизда бензинни экспорт қилиш учун имкониятларимиз етарлича”, дейди раис ўринбосари Дониёр Тиесов.
 
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон бензинни импорт қилувчидан экспорт қилувчига айланган. Шунинг учун Қозоғистон ортиқча ёнилғини сотиш учун чегара орти мамлакатлари билан керакли ҳукуматлараро ҳужжатларни тузиши лозим.
 
“Фикримча биз, жорий йил куздан бошлаб ҳотиржамлик билан Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби яқин қўшниларимизга ўз маҳсулотимизни экспорт қилишимиз мумкин”, деди Тиесов.
 
Тиесов Қозоғистон бензини яқин қўшниларида Россия бензинига нисбатан рақобатбардош бўлишини таъкидлаган. Негаки уни олиб келиш анча осон ва арзон бўлади.

Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон Қозоғистон бензин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!