Си Цзиньпин Мирзиёевни табриклади
Олам
−
23 Март 2020
11017Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Наврўз умумхалқ байрами билан табриклади.
"Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Муҳтарам Президент Жаноблари!
Хитой ҳукумати ва халқи номидан, шахсан ўз номимдан Сизни ва Сиз орқали Ўзбекистон ҳукумати ва халқини Наврўз байрами муносабати билан самимий табриклашга ижозат бергайсиз.
Кейинги йилларда Хитой-Ўзбекистон ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларида ижобий ривожланиш тенденцияси сақланиб турибди. Сиёсий ўзаро ишонч муттасил мустаҳкамланмоқда, "Бир макон, бир йўл"ни биргаликда амалга оширишда салмоқли натижаларга эришилди, мамлакатларимиз халқаро майдонда фаол ва самарали ҳамкорлик қилмоқда. Буларнинг барчаси Хитой-Ўзбекистон муносабатларини янада ривожлантиришда кенг истиқболлар очмоқда. Хитой ва Ўзбекистон коронавирус эпидемиясига қарши биргаликда курашишда бир-бирини қўллаб-қувватлаб, яқиндан ҳамкорлик қилаётгани икки томонлама алоқаларда юксак даражага эришилганини намойиш этмоқда. Мен буни юксак қадрлайман.
Мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида муносабатларимизни узлуксиз мустаҳкамлаш мақсадида Сиз билан яқин мулоқотларни давом эттиришга тайёрман.
Сизга мустаҳкам соғлик ва давлат раҳбари сифатидаги фаолиятингизда катта муваффақиятлар, дўст Ўзбекистон халқига эса бахт-саодат ва фаровонлик тилайман!
Си Цзиньпин,
Хитой Халқ Республикаси Раиси"
LiveБарчаси