Ислом Каримов иштирокидаги келин салом. Биринчи Президентга оид ноёб видео эълон қилинди

Бу қизиқ

Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди ноёб видеони эълон қилди. Унда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов иштирокида 1993 йилда мамлакатда Наврўз байрами қандай нишонлангани тасвирланган. 

Ислом Каримов даврида Наврўз умумхалқ байрамининг асосий тантаналари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғига туташ “Наврўз” тантаналар майдонида ўтказилиши анъанага айланган эди. Бироқ, илк Наврўз тантаналари “Халқлар дўстлиги” санъат саройи қаршисидаги майдонда ўтказилган. 

Ўзбекистон эндигина мустақилликка эришган, ҳали очарчилик ва ташқи хавфлар узоқ кетмаган даврлар Президент Каримов иштирокидаги илк Наврўз тантаналари ўта содда, камчиқим ва у қадар катта тайёргарликсиз ўтказилгани кўриниб турибди. 

Ўша йилларда Президент Каримовнинг жажжи қизалоқни кўтариб тушган сурати матбуотда, Ўзбекистонга оид китоб-альбомларда кенг тарқалган. Бу сурат ҳам айнан шу тадбирда туширилган. 

Тадбир кейинги йилларда ўтказилган маросимлардан анча самимий руҳда ўтганини кўриш мумкин. Унда Президент Каримов ёши улуғлар билан учрашиб, уларни бағрига босган, фикрларини тинглаган. Санъаткорлар ҳам Президентнинг яқинига йўлай олган. Ҳатто, унинг иштирокида келин салом маросими ўтказилган. 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов собиқ Совет иттифоқи республикалари раҳбарлари орасида биринчи бўлиб Наврўзни давлат байрами, дея эълон қилган эди. ЎзССР Президентининг 1990 йил 3 майдаги Қарори билан Наврўз умумхалқ байрами, 21 март эса дам олиш куни дея эълон қилинди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ислом Каримов Наврўз

Баҳолаганлар

658

Рейтинг

4.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг