Беш ҳудудда 100 дан ортиқ одамда коронавирус аниқланди

Жамият

image

Бугун, 4 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 106 нафарга ошиб, 42 903 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    70 нафари Тошкент шаҳрида;

•    16 нафари Тошкент вилоятида;

•    10 нафари Наманган вилоятида;

•    7 нафари Самарқанд вилоятида;

•    3 нафари Қашқадарё вилоятида аниқланган.

Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 62 ёшли Р.Т. (аёл) ҳамда Олмалиқ шаҳрида яшаган 59 ёшли М.С. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 40 176 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2 391 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 351 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

178

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг