Чистяков Тошкентда Нурмуҳамедов билан бўладиган жангни бекор қилди
Спорт
−
20 Ноябрь 2019
8084ММА жангчилари Никита Чистяков ва Умар Нурмуҳамедов жанги ўтказилмайдиган бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Чистяковнинг менежери маълум қилишича, спортчининг соғлиғи билан боғлиқ муаммо юзага келган.
“Никита Чистяков Умар Нурмуҳамедов билан соғлиғидаги муаммолар туфайли жанг ўтказа олмайди. Никита Таиландда машғулот ўтказган бошқа спортчилар каби конюнктивит эпидемиясидан азият чекмоқда”, деди Чистяковнинг менежери.
Маълумот учун, Никита Чистяков ва Умар Нурмуҳамедов жанги 23 ноябрь куни Тошкентдаги “Humo Arena” муз саройида ўтказилиши керак эди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023