Водийга Тожикистон орқали буюртма автобус қатнови йўлга қўйилди

Жамият

image

Аввалроқ, “Қамчиқ” довони ҳудудида ноқулай об-ҳаво шароити кузатилаётгани сабабли ҳайдовчилар ва йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, довон бўйлаб автомобиль воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълум қилинишича, “Қамчиқ” довони йўналишидан фойдаланадиган барча йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан Фарғона водийсига буюртма автобус қатнови йўлга қўйилган. 

Мазкур йўналишда “Uzautotrans service” корхонаси Yutong автобусларида йўловчиларга хизмат кўрсатади.

“Тошкентдан йўлга чиққан автобус Андижон, Фарғона ва Марғилон шаҳарлари бўйлаб ҳаракатланади. Автобус Қўйлиқ деҳқон бозори яқинидан (водий питак) йўлга чиқади. Автобус Тожикистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ҳаракатланади. Шу сабабдан йўловчилар ўз шахсий паспортлари билан автобусга чиқишлари лозим”, дейилади вазирлик хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

автобус Қамчиқ

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг