...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қорли ғалаба муборак! Ўзбекистон - Осиё чемпиони


16:32, 27.01.2018 Спорт
 4 004

Сидоровнинг сўнгги дақиқадаги голи Ўзбекистонга муҳим ғалабани тақдим этди.

Бугун, 27 январь куни Хитойда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ҳал қилувчи финал баҳси якунига етди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси қорли майдонда Вьетнам терма жамоаси билан баҳс олиб борди.
 
Ўйиннинг 8-дақиқасида бурчакдан ошириб берилган узатмани Рустам Ашурматов бош билан дарвозага йўллаб, ҳисобни очди.
 
10-дақиқада Жасур Яхшибоев асабийлашгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Шундан сўнг яна Ўзбекистон терма жамоаси вакили Одилжон Хамробековга 35-дақиқада сариқ карточка кўрсатилди.
 
Орадан бироз вақт ўтиб, 41-дақиқада Нгуень Хай яқин масофадан белгиланган жарима зарбасини муваффақиятли амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.
 
Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди ва жамоалар танаффусга йўл олишди. Танаффус вақтида майдонда ёғган қорни тозалаш ишлари амалга оширилди. Орада кичик танаффус юзага келди.
 
Иккинчи бўлимни Ўзбекистон футболчилари либослари майдон ранги билан бир хил бўлиб қолмаслиги учун кўк рангли либосда ўтказишди.
 
Ўйиннинг иккинчи 45 дақиқалиги Ўзбекистон терма жамоасининг тўлиқ устунлигида ўтди.
 
Вьетнамликлар ҳам ўзига яраша етарли ҳужумлар уюштиришди. Ҳимоячиларимиз бу вазиятларда ҳужумларни бартараф этишди. Забихилло Ўринбоев ва Жавоҳир Сидиқовда гол уриш учун қулай вазиятлар бўлганди.
 
Ўйиннинг асосий дақиқалари дуранг натижа билан якунланди. Экстра таймлар бошланиши билан ҳар икки жамоа ҳам ҳужумлар уюштиришда давом этишди.
 
Биринчи экстра таймда гол урилмади, лекин Равшан Ҳайдаров иккинчи экстра таймнинг 115-дақиқасида Жавоҳир Сидиқовнинг ўрнига Александр Сидоровни майдонга туширди.
 
Айнан, сўнгги дақиқаларда майдонга тушган Сидоров бурчакдан оширилган узатмани дарвозага йўллади ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини Осиё чемпионати мусобақаси ғолибига айлантирди.
 
 
U-23. Осиё чемпионати. Финал.
Вьетнам - Ўзбекистон 1:2
Голлар: Р.Ашурматов, 8, А.Сидоров, 119 - Нгуень Хай, 41
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон Вьетнам финал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!