Фарғонада туғуруқ бўлимида ҳомиладор аёлнинг ҳалок бўлиши ортидан жиноий иш очилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида туғуруқхонага келган аёл, ҳеч ким унга қарамагани учун ўзи ва туғилмаган фарзанди вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур ҳолат бўйича QALAMPIR.UZ`га маълумот берди.

Унга кўра, Фарғона вилояти Ёзёвон тумани “Қатортол” маҳалласи Ҳамза кўчасида яшаган 1987 йилда туғилган Н.Ш. туман тиббиёт бирлашмасининг туғуруқ бўлимида 39 ҳафталик ҳомиласи билан туғуруқ жараёнида вафот этган.

Н.Ш.нинг 39 ҳафталик ҳомиласи билан туғуруқ жараёнида вафот этганлиги ҳолатида ЖКнинг 116-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноят аломатлари мавжудлиги, ушбу ҳолат юзасидан бошқа бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан туриб, қонуний тўхтамга келиш имконияти йўқлигини инобатга олиб, мазкур ҳолат юзасидан 4 апрель куни куни жиноят иши қўзғатилди.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Ёзёвон туман тиббиёт бирлашмасида фуқарога кўрсатилган хизматлар сифатини ўрганиш учун текширув ўтказиш белгиланди. Текширув гуруҳига 6-8 апрель кунлари ишларини якунлаш топширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура Ёзёвон тумани

Баҳолаганлар

1271

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг