Олимлар коронавируснинг янги белгиларини аниқлади

Саломатлик

image

Олимлар янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекцияси билан оғриган беморларда кузатиладиган аломатлар орасида ҳаракат ва нутқ бузилиши ҳам борлигини маълум қилмоқда. Коронавирусга чалинган хитойликларнинг бир қисмида ҳаракат ва нутқ бузилиши билан боғлиқ муаммолар юзага келган. Бу ҳақда JAMA Neuology томонидан эълон қилинган тадқиқот натижаларида ёзилган. 

Ухань шаҳрида COVID-19 билан хасталанган 214 кишига тегишли маълумотларни текширган мутахассислар, беморларнинг 36%ида ва касаллик оғир кечган 46 нафар беморда неврологик аломатлар кузатилганини аниқладилар.

Улар орасида мияда қон айланиши бузилиши, онг хиралашиши ва мушакларнинг заифлашиши сингари ҳолатлар мавжуд.

Шунингдек, беморлар коронавирус учун табиий ҳисобланган: ҳарорат ошиши, йўтал ва бош оғриғидан шикоят қилганлар.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, бугунги кунда бутун дунёда коронавирусга чалинганлар сони 1 777 666 нафарни ташкил этмоқда. Беморларнинг 108 867 нафари вафот этган. 


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

644

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг