“У йўқ!” Пластик карта ўғирлатилганда ас қотадиган маслаҳатлар
Бу қизиқ
−
08 Февраль 2020
7488Бугун барча банк пластик карталаридан фойдаланади. Улар кундалик турмуш тарзимизнинг ажралмас қисми бўлиб қолган. Шундай ҳолатлар бўладики, эътиборсизлик оқибатида уларни йўқотиб ёки ўғирлатиб қўямиз. Ва бизни қўрқинчли савол қамраб олади: “Энди нима бўлади?!”. Ҳа, бу ўринли ва табиий савол. Шу ўринда қандай йўл тутиш керак?
Энг аввало, зудлик билан хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилиш лозим.
Банк картаси эгасидан унинг йўқолганлиги ёки ўғирланганлиги ҳақида ариза қабул қилинганда, ПИН-кодни кетма-кет 3 марта нотўғри терилганда, терговчи, суриштирувчи, суд ижрочиси ёки суднинг банк ҳисобварағидаги операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори олинганда ва банк карточкаларидан фойдаланиш тўғрисидаги шартномада белгиланган бошқа ҳолларда тўлов картаси банк томонидан блоклаб қўйилади.
Яна савол туғилади. Мижоз ўз тўлов картасини мустақил равишда блоклаб қўйиши мумкинми?
Агарда банкнинг интернет-сайтидаги шахсий кабинети (интернет-банкинг хизмати ёқилган бўлса) ва хизмат кўрсатувчи банкнинг ёки тўлов хизмати кўрсатувчиларнинг (Uzcard, PayMe, Click ва б.) мобиль иловаси бўлса, тўлов картасини мустақил блоклаб қўйиш мумкин
Пластик картани блокировкадан ечиш учун пластик карточка олинган банк филиалига шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан мурожаат қилинади.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь