Санкт-Петербургда ўзбек мигрантлари нега иш ташлади?
Жамият
−
31 Январь 2020
10813Ижтимоий тармоқларда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги компаниялардан бирида ишлайдиган мигрантлар, жумладан Ўзбекистон фуқароларининг иш ташлашда иштирок этганлари тўғрисида маълумот тарқалди. Шу муносабат билан жорий йилнинг 28 январь куни Ўзбекистоннинг Россиядаги Бош консулхонасида ушбу компания вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Аниқланишича, воқеа 27 январь куни меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари нотўғри шарҳлангани сабабли келиб чиққан. Қайд этилишича, 2020 йил 1 январга қадар ишга кирган чет эл фуқароларига 11 ой ишлаганларидан сўнг бир ойлик иш ҳақи миқдорида мукофот пули тўлаб берилади. Иш ҳажмининг камайиши муносабати билан меҳнат шартномасини 2020 йил 1 январдан кейин имзолаган ишчиларга мазкур тартиб татбиқ этилмайди.
28 январь куни компания вакиллари бригада ва бўлинмалар раҳбарлари билан учрашиб вазиятни тушунтиришган. Низо бартараф этилган ҳамда барча ишчилар ўз вазифаларига қайтган.
LiveБарчаси