... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Қон босимини тез ва осон тушириш мумкинми?


14:04, 02.03.2017 Саломатлик
 5 685

Сурункали қон босимини даволаш учун албатта, шифокор текширувидан ўтиш лозим.

Қон босимини тез ва осон тушириш мумкинми? Айни саволга мутахассислар яқин-яқиндан “ҳа” деб жавоб бера олишаяпти.
 
Агар сизни ёки яқинларингизни қон босими қийнаётган бўлса, кичик маслаҳатларимизни қўллаб кўринг.
 
Қуйида қон босимини тез тушириш усулларини келтирамиз.
 
Уқалаш. Бармоқнинг уч қисми билан томоқ соҳасини энса соҳасига қарата уқаланг.
 
Уксусли компресс. Икки бўлак матони олиб уни олма ёки оддий уксусга булғанг. Сўнг матоларни ҳар икки оёғингизнинг товон соҳасига 5-7 дақиқага қўйинг. 20-30 дақиқа ўтгач, қон босимини қайта ўлчанг. Агар натижа бўлмаган бўлса, жараённи қайтринг.
 
Клюква шарбати. 100 мл Клюква шарбатига шунча асални қўшинг ва 1 кунда 3 маҳалдан қабул қилиб юринг. Бу шарбатни асосан сурункали гепертонияси бўлган кишилар ичиб юришлари тавсия этилади.
 
Мураббо. Қон босимини тез туширувчи усуллардан бири бу шотут шарбати ёки мураббосини истеъмол қилишдир. Бу усулдан қадимда ҳам фойдаланишган.
 
Эслатиб ўтамиз, сурункали қон босимини даволаш учун албатта, шифокор текширувидан ўтиш лозим.
Умида Якубова

Теглар:Қон босими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Feruza
14:41 24.04.2017

Maqolalar yaxshi



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!