... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Қизиқчи Аваз Охун фарзандли бўлди


10:26, 11.01.2017 Шоу-бизнес
 3 207

Очилдиевнинг сўзларидан шуни англаш мумкинки, демак, чақалоққа Абдулла деб исм берилган.

Таниқли қизиқчи Аваз Охун иккинчи бор оталик бахтига муяссар бўлди. Бу ҳақда яна бир сўз устаси Зокир Очилдиев ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали хабар берди.
 
“Укамиз Аваз Охун ўзи ёш болага ўхшагани билан, яна бир фарзандли бўлди. Ўғли Абдулланинг умри узоқ, ризқи бутун, қадами қутлуғ бўлсин! Авазбекнинг яқин қадрдонларига янги меҳмон муборак бўлсин”, дейилади хабарда.
 
Очилдиевнинг сўзларидан шуни англаш мумкинки, демак, чақалоққа Абдулла деб исм берилган.
 
Маълумот учун, Аваз Охун 1983 йил 27 апрелда Андижон вилояти Асака туманида туғилган. У оилада тўрт фарзанднинг тўнғичи. Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институтини тугатган. Қизиқчининг битта қизчаси бор эди.
 
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Аваз Охунни фарзандли бўлгани билан муборакбод этиб, чақалоққа узоқ умр тилаб қоламиз. 
Умида Якубова

Теглар:Аваз Охун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Изоҳлар




Изоҳлар

сайёра
13:43 11.01.2017

Умри билан берган булсин.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!