Қашқадарёда 15 яшар қиз зўрланди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда бир неча киши 15 яшар қизни зўрлангани  ва қиз 6 ойлик ҳомиласидан ажрагани ҳақида хабарлар тарқалди.  Мазкур ҳолат юзасидан Косон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. 

Аниқланишича, Косон тумани туғруқ комплекси томонидан жорий йилнинг 9 январь куни  соат 00:30 ларда вояга етмаган С.Бнинг 21 ҳафталик ҳомиласи тушганлиги ҳақида хабар берилган.

Олиб борилган терговга қадар текшириш давомида сўралган С.Б. ўз тушунтиришида 2019 йил 5 сентябрь куни “Арабхона” маҳалласидан ўтувчи йўлда ўзини “Беҳруз” деб таништирган шахс автомашинасига миндиргани, уни яхши кўришини айтиб, шу атрофдаги уйига олиб бориб, кийимларини мажбуран ечиб номусига текканлигини, қўрқиб қолгани сабабли ушбу ҳолат юзасидан ҳеч кимга мурожаат қилмаганлигини билдирган.

Тезкор суриштирув ишлари давомида “Беҳруз” деб таништирган шахс “Арабхона” маҳалласида яшовчи С.Қ. эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Косон тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

прокуратура Қашқадарё

Баҳолаганлар

1552

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг