Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди
Жамият
−
26 Сентябрь 2020
5556Ўзбекистон Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 21 сентябрь куни имзоланган ПҚ-4838-сон ҳужжатга кўра, Бахтиёр Холматов Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлади.
Бахтиёр Холматов 1985 йилда туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – муҳандис. Тошкент давлат техника университетини кончилик иши (очиқ кончилик ишлари) мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Холматов 2010 йилдан шу кунга қадар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг турли лавозимларида фаолият юритиб келган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023