"Биз хайрия қилаётган тадбиркорларга қарши эмасмиз, аммо...” Боситхонова нимадан норози?

Жамият

image
Ўзбекистонлик санъаткорлар 352 миллионлик хайрия қилди north_east

Ўзбекистонлик санъаткорлар 352 миллионлик хайрия қилди

Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавируснинг тарқалиш хавфи ва у туфайли аҳоли зарар кўришининг олдини олиш мақсадида Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари тажрибаси жорий қилингани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу марказлар ташкил қилингани ҳақида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Эльмира Боситхонова маълум қилди. 

Боситхонованинг таъкидлашича, бундай марказларнинг ташкил қилишдан мақсад хайрия жараёнида карантин қоидаларига амал қилинишини назорат қилишдир. Боситхонованинг айтишича, бу жараёнда баъзи хайрия қилувчилар карантин қоидаларини бузган ҳолда эҳтиёжмандлар олдига бормоқда.

“Бизнинг тадбиркорларга қаршилигимиз йўқ. Уларнинг ҳомийлик ҳаракатини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Аммо кўрсатилаётган ёрдамлар маҳаллалар билан келишилган, тегишли тиббий кўрик ва санитария талабларига риоя этган ҳолда эҳтиёжманд оилаларга олиб кирилиши мақсадга мувофиқ”, дейди вазир ўринбосари.

Шунингдек, Боситхонова, ушбу хайрия жараёнларида оилалар билан тўғридан-тўғри мулоқотда қабул қилинган масофа қоидасига амал қилиш кераклигини айтиб ўтди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб якка тартибдаги хайрия акцияларини вақтинча тўхтатишга қаратилган қарорни қабул қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар 190 нафарга етди. Уларнинг 12 нафари касалликдан фориғ бўлди, 2 киши вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Хайрия Эльмира Боситхонова Тадбиркорлар

Баҳолаганлар

4

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг