...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қиш ҳамма жойда ҳам декабрда бошланиб, февралда тугамайди


12:12, 18.12.2018 Бу қизиқ
 8 834

Қишда туғилганлар анчагина сабрли ва спортга қизиқувчан бўлишар экан.

Қиш – бу йилнинг энг совуқ ва қорли даври. Лекин сайёрамизнинг ярим аҳолиси қорни фақатгина тасвирларда кўрган, холос. Улар учун қор гўё табиатнинг энг ажиб мўжизаси сифатида баҳоланади.
 
Қишнинг аёзли кунлари айрим давлатларда декабрь, январь, февраль, жанубий яримшарда эса июнь, июль ва август ойларига тўғри келади.
 
Европа тадқиқотчилари сўровлар ва тадқиқотлар натижасида узоқ яшайдиганларнинг кўпчилиги қишда туғилганлигини ва улар бошқалардан  16 % кўпроқ эканлигини аниқлашди. Бундан ташқари, қишда туғилганлар анчагина сабрли ва спортга қизиқувчан бўлишар экан.
 
Австралияда қиш мавсуми биз ёзнинг саратонидан сақланишга ҳаракат қилиб юрган вақтимизда бошланади.

Қишнинг рамзий воситаси қор бўлгани билан уни жуда кўп одамлар одатда қаҳратон совуғи билан эслайди. Чунки фақат ўша пайтдагина кимлардир ўзи учун севимли бўлган иссиқ бош кийимлар, қўлқоплар ва оёқкийимларни кийиш имкониятига эга бўлади.
Манзура Сайфиддинова

Теглар:Қиш Қизиқарли фактлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!