... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Қиролича Елизавета II кетса, унинг ўрнига ким ўтиради?


21:51, 13.02.2018 Олам
 4 147

Номзодлар кўп, лекин қирол битта бўлади.

Бугун, 13 февраль куни Ҳамдўстлик миллатлари ҳозирги Бирлашган Қироллик қироличаси Елизавета II кетса, унинг ўрнига ким ўтиришини муҳокама қилишга киришди.
 
Маълум қилинишича, Ҳамдўстлик миллатлари бошқарувчисини тайинлаш осон ҳал бўладиган масала эмас, чунки, бу унвон наслдан наслга ўтмайди, табиийки, қиролича ўладиган бўлса Уэльс шаҳзодаси Чарльз ўз ўзидан қирол бўлиб қолмайди. Монарх алмашганда Британия тахтининг янги эгасини аниқлаш учун Ҳамдўстлик мамлакатлари лидерлари айнан кимни янги қирол ёки қиролича қилиб тайинлашни келишиб олишлари керак.
 
ОАВ маълумотига кўра, Ҳамдўстлик миллатларида махсус гуруҳ яратилган бўлиб, у бирлашувни бошқариш ҳамда апрелда 92 ёшини қаршиловчи амалдаги қиролича Елезавета II нинг ўлимидан кейинги юзага келувчи эҳтимолий ишлар билан боғлиқ саволлар билан шуғулланади.
 
Махсус гуруҳ ўз таҳлилларини апрелда, Ҳамдўстлик миллатлари лидерларининг Лондондаги учрашувида тақдим этади.
 
Маълумот учун, Ҳамдўстлик миллатлари – бу хоҳиший равишда бирлашган давлатлар. Унинг таркибига Буюк Британия ва унинг собиқ доминионлари, колониялари ва протекторатлари киради. Умумий ҳисобда улар 52 та давлат бўлиб, Австралия ва Канада ҳам улар жумласидандир.
 
Буюк Британия монархи анъанавий равишда Ҳамдўстлик миллатларини бошқаради. Бироқ бу раҳбарлик унвон ҳисобланмайди ва раҳбар ҳеч қандай расмий кучга эга емас. 
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Қиролича Монарх Буюк Британия Бирлашган Қироллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!