... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Қиролича Елизавета II идиш-товоқ ювувчи ходим изламоқда


16:34, 11.07.2016 Олам
 2 328

Омади чопган номзод ҳафтасига беш кун ишлайди, 33 кунлик таътилга ва нафақа таъминоти дастурига эга бўлади.

Буюк Британия қироличаси  Елизавета II идиш-товоқ ювувчи ходим изламоқда. Бу ҳақда “The Mirror” нашри хабар берди.
 
Маълумотларга қараганда, маҳоратли ходимга йилига 16.8 минг фунт стерлинг тўлаш кўзда тутилган ва у ҳафтасига беш кун ишлайди. Шунингдек, 33 кунлик таътил ва нафақа билан таъминлаш дастури ҳам бор.
 
Омадли номзод нафақат Букингем саройида, балки қиролликнинг бошқа резиденциялари, шу жумладан Виндзор қасрида ҳам идишларни ювади.
 
Эълонга кўра,  мазкур иш “мукаммал хизмат кўрсатишдан қониқиш ҳиссини” кишига туҳфа этади. Иш учун тажриба талаб этилмайди,  янги ходим барча нарсага ўргатилади.
 
Хабарда ёзилишича, 2015 йилда Елизавета II сарой амалиётчиси қидирган. Янги ходимга йилига 15.8 минг фунт стерлинг маош ваъда қилинган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Елизавета II Буюк Британия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!