Қорақалпоғистон пилла етиштириш режасини 100 фоиздан ортиғига бажарди

Жамият

image

Қорақалпоғистон Республикаси пиллакорлари пилла етиштириш режа-топшириғини 100,61 фоизга бажарди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати хабар бермоқда.  

Хабар қилинишича, Қорақалпоғистон Республикаси пиллакорлари томонидан жорий йилнинг 1, 2-мавсуми бўйича давлатга пилла етиштириш режа-топшириғи 100,61 фоизга яъни, режадаги 700 тонна амалда 704,3 тоннага бажарилди.

Ўтган 2019 йил баҳорги пилла  боқиш мавсумида республика пиллакорлари давлатга режа топшириғини 605 тоннага бажарган бўлса, жорий йил ўтган йилга нисбатан 100 тонна кўп ҳосил олишга эришилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 январдаги ПҚ-4567-сонли қарори билан мазкур соҳага қатор имтиёзлар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қорақалпоғистон

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг