...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистонда хизматдаги милициянинг формаси йиртиб ташланди


17:18, 03.07.2018 Олам
 5 597

Атрофга тўпланган одамлар ҳуқуқ ҳимоячисига турли қаршиликлар кўрсатган.

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида одамлар милиция ходимига тазйиқ ўтказиб, унинг формасини йиртиб ташлашди. Бу ҳақда “Кабар” хабар берди.
 
Маълумотга кўра, милиция ходими Бишкекдаги Ош бозори яқинида номаълум фуқаронинг сумкасида қурол борлигини сезиб қолади ва ундан қуролни топширишни сўрайди. Аммо эркак унга қаршилик кўрсатган.
 
Бундан ташқари, атрофга тўпланган одамлар ҳуқуқ ҳимоячисига турли қаршиликлар кўрсатган. Унинг кийимларини йиртиб, гувоҳномасини тортиб олишга уринганлар.
 
Кейинроқ воқеа жойига Ленин райони Ички ишлар бошқармаси ходимлари етиб келиб, 20 ёшли қуролланган йигитни қўлга олганлар.
 
Айни вақтда Жиноят кодексининг 341-моддаси “Ҳукумат вакилига нисбатан куч ишлатиш” бўйича жиноий иши очилиб, йигит Бишкек шаҳри ИИББ вақтинчалик изоляторига жойлаштирилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қирғизистон Ош милиция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!