СССРнинг “хоини” Кембрижда вафот этди

Олам

image

Совет диссиденти, инсон ҳуқуқлари фаоли ва ёзувчи Владимир Буковский кеча, 27 октябрь куни 76 ёшида Кембриждаги шифохонада узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди. Бу ҳақда Коммерсант нашри хабар бермоқда.

"Владимир Константинович Буковский ... 2019 йил 27 октябрь куни 9:46да Кембриж шаҳридаги Aдденброокс касалхонасида юрак етишмовчилигидан вафот этди. У 76 ёшда эди", дейилади хабарда.

Владимир Буковский СССРда диссидент ҳаракатининг асосчиларидан бири эди. У "Москва жараёни" китобининг муаллифидир. У КПСС Марказий Комитети ва КГБ махфий архивларини нашр этган. "Ва шамол қайтади" эсдаликлар китоби, Ғарбдаги муҳожирларнинг ҳаёти ҳақида "Рус саёҳатчисининг мактублари" асарларини ёзган. Буковский жами 12 йил қамоқда ва мажбурий даволанишда бўлди, 1976 йилда СССРдан ҳайдалгач, Буюк Британияга доимий яшаш учун кўчиб ўтган. 


Мақола муаллифи

Теглар

СССР Владимир Буковский Кембриж

Баҳолаганлар

1129

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг