Хитойда янги вирус тарқалди. ТИВ ўзбекистонликларни огоҳлантирмоқда
Жамият
−
13 Январь 2020
13337Хитойда янги вирус тарқалди. Айни вақтда коронавирусдан 40 киши касалланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, Хитой расмий идоралари 2020 йил 11 январь куни Ухан шаҳрида коронавируснинг янги типидан вафот этган биринчи фуқаро ҳақида хабар берган. Ухан шаҳри соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмитаси тарқатган маълумотга кўра, бугунги кунда 40 дан ошиқ киши касалланган, яна юзга яқин киши тиббий кузатув остида.
Касаллик тарқатувчиси “коронавируснинг аввал маълум бўлмаган типи” ҳисобланади. Олимлар томонидан вирус геноми ўрганиб чиқилган.
Элчихона Консуллик бўлими Ухан шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан тушунтириш ишлари ўтказгани айтилмоқда.
“Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Хитой, хусусан унинг Хубей провинсияси ва Ухан шаҳрида бўлиб турган ёки бормоқчи бўлган ватандошларимизни зарурий эҳтиёт чораларини кўришга чақиради”, дейилади хабарда.