Коронавируснинг Хитойдаги дастлабки бемори кимлиги ҳақида биласизми?

Олам

image
Коронавирусни юқтириб олган бемор ҳақида тўлиқ маълумот берилди north_east

Коронавирусни юқтириб олган бемор ҳақида тўлиқ маълумот берилди

Коронавирус ташхиси қўйилган биринчи бемор Уханнинг Хуанань бозоридаги қисқичбақа сотувчиси Вей исмли аёл бўлган. Бу ҳақда бугун, 26 март куни Хитойнинг “The Paper” нашри хабар берди.

Аёл қандай қилиб янги турдаги коронавирусни юқтиргани ва у энг биринчи касалланган одам эканлиги ҳали ҳам маълум эмас. Олимлар ҳайвонларга хос бўлган бу инфекция одамларга қандай юққани ва денгиз маҳсулотлари бозори инфекциянинг манбаи бўлганми, деган баҳсларни давом эттирмоқда.

Ухань соғлиқни сақлаш қўмитаси 2019 йилнинг 31 декабрь куни ушбу касалликнинг дастлабки беморлари 27 киши эканлигини хабар қилди. У вақтда бу вирус одамдан одамга юқиши аниқланмаган эди. Касалланганларнинг 24 нафари Хуанань бозорига ташриф буюрган ёки у ернинг ходимлари билан алоқада бўлган.

Таъкидланишича, Вей пневмониянинг номаълум аломатларига эга бўлган биринчи бемор эди.  Аёл иситмаси чиқаётганидан шикоят қилиб, 2019 йилнинг 11 декабрь кун ўз уйининг биринчи қаватида жойлашган клиникага мурожаат қилади. У ерда унга укол қилинади ва тез орада аёлнинг аҳволи яхшиланди. Унинг сўзларига кўра, иши тиғиз бўлганлиги туфайли уйда ётишга вақти бўлмаган.

Аммо бироз вақт ўтиб, унинг иситмаси яна кўтарилади ва бошқа шифохонага мурожаат қилади. У ерда Вейга ёрдам бера олишмайди. 2019 йилнинг 16 декабрь куни аёл Хуанжонг фан ва технологиялар университетининг Сеҳе шифохонасига келади. Айнан шу ерда унга коронавирус касаллиги ташхиси қўйилади.

Текширувлар натижасида маълум бўлдики, ўша вақтларда худди шундай аломатлар билан 11 киши Вей ишлайдиган бозор яқинидаги кичик клиникаларга мурожаат қилган. 

Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг 11 март куни коронавирус касаллигини пандемия деб эълон қилди. Ҳозиргача ушбу вирус дунёнинг 198 мамлакатида аниқланган. Касаллик дунё бўйича 471 837 нафар одамда қайд қилинган. Уларнинг 21 297 нафари вафот этган, 114 711 нафари эса ушбу касалликдан фориғ бўлган. Ҳозирда касаллик юқтирган 335 829 нафар одам карантинда ёки шифохонада даволанмоқда. Уларнинг 321 030  нафари ёки 96 фоизи аҳволи қониқарли, 14 799 нафари эса оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Коронавирус Ухань

Баҳолаганлар

1157

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг