Мирзиёевнинг Россияга ташрифи санаси маълум бўлди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг бошида Россия Федерациясига ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Президентининг Россияга ташрифи келаси йилнинг февраль ойида бўлиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоеванинг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерацияси Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашуви вақтида айтиб ўтилди.

Федерация Кенгаши Ўзбекистон Раҳбарининг Россияга ташрифи дастурини парламентга доир масалалар билан бойитишга ўз ҳиссасини қўшиши таъкидланди. Россия томони ташриф арафасида Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон томонининг таклифини қўллаб-қувватлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Россия

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг