Марказий банк мажбурий резервлари нормативларига ўзгартиришлар киритди

Жамият

image

Марказий банки Бошқаруви 2019 йил 1 июлдан эътиборан тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга қўйиладиган мажбурий резервлари нормативларига ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Марказий банк Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Мажбурий резервлаш инструментининг самарадорлигини ошириш ва тижорат банклари томонидан қисқа муддатли ликвидликни бошқариш шароитларини енгиллаштириш мақсадида 2019 йилнинг 1 июлидан бошлаб мажбурий резерв нормативларига қуйидаги ўзгартиришлар киритилмоқда:

•    тижорат банкларининг Марказий банкда резерв сифатида шакллантириладиган миллий валютадаги депозитлари учун 4 фоиз ҳамда чет эл валютасидаги депозитлари учун 14 фоиз миқдорида мажбурий резерв нормативлари белгиланмоқда;

•    мажбурий резервларнинг норматив миқдорига нисбатан 0,25 ўртачалаш коэффициенти ўрнатилмоқда. 

Мажбурий резервларнинг норматив миқдорига нисбатан ўрнатилаётган ўртачалаш коэффициенти Марказий банкка ўтказилиши лозим бўлган мажбурий резерв миқдорининг 25 фоизини банкларнинг вакиллик ҳисобварағида қолдиришга рухсат этилади. 

Бунда, тижорат банкларнинг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи қолдиғининг сақлаш давридаги ўртача кунлик миқдори ҳисобланган мажбурий резерв миқдорининг 25 фоизидан кам бўлмаслиги керак. Бу, ўз навбатида, тижорат банклари учун ликвидликни самарали бошқаришга имкон беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг