Коронавирус Европанинг яна иккита давлатига кириб борди

Олам

image

Коронавирус Европанинг яна иккита давлатига кириб борди

Бугун, 2 март куни Андоррада коронавирусга чалиниш ҳолати илк бор кузатилди. Бу ҳақида ҳукумат маълумотларига асосланиб, "El Periodic" газетаси хабар бермоқда. 

“Андорра Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус ҳолати бўйича протоколларни фаоллаштирмоқда. Соғлиқни сақлаш органи вакилларининг тасдиқлашича, 20 яшар бемордан олинган ташхислар ижобий натижа чиқарган”, дейилади хабарда.

Газетанинг ёзишича, инфекция юқтирган шахс Миландан келган. 29 февраль куни уни маҳаллий шифохоналардан бирига жойлаштиришган. Бундан ташқари, бемор билан бир самолётда бўлган яна икки киши уй шароитида кузатувда бўлиб турибди. Андорра Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларга коронавирус энг кўп тарқалган давлатларга бормасликни тавсия этмоқда.  

Коронавирус Португалияда ҳам илк бор қайд этилди. 

Бугун, 2 март куни “Sabado” нашрининг маълум қилишича, касалланган икки нафар бемор Порту шаҳридаги шифохонага жойлаштирилган.

Газета маълумотларига кўра, беморлардан бири Италиядан, иккинчиси Испаниядан келган.

Сўнгги маълумотларга кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 89 769 нафарга етди. Ушбу касалликдан 3061 киши вафот этди. 45 147 бемор шифо топган.

Коронавирус энг кўп тарқалган давлатлар: Хитой (80026 бемор – 2912 нафар вафот этган), Жанубий Корея (4335 – 26), Италия (1696 – 34), Эрон (1501 – 66), Япония (256 – 6).


Мақола муаллифи

Теглар

Португалия коронавирус Андорра

Баҳолаганлар

274

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг