... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: Тошкент осмонида учган жисм нималиги аниқланди


08:48, 22.05.2017 Олам
 14 786

Эндиликда, Хомс шаҳри Сурия армиясининг тўлиқ назоратида бўлади.

Суриянинг Хомс шаҳридаги Ал-Ваэр квартали тўлақонли жангарилардан тозаланди. Маълум бўлишича, жангариларнинг сўнгги калоннаси Сурия шимолида жойлашган Жераблус шаҳри томон юришни бошлаган. Эндиликда, Хомс шаҳри Сурия армиясининг тўлиқ назоратида бўлади.
 
“Ўзбекнефтгаз” Россиянинг “Газпром” компанияси билан Сурхондарё вилоятида Газ кимё комплексини қуриш бўйича йирик лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда. Маълум бўлишича, мамлакат тарихида энг йирик лойиҳалардан бири бўлиши кутилаётган комплекс полиэтилен, полипропилен ва олтингугурт маҳсулотларини ишлаб чиқади.
 
Россиянинг Пенза шаҳри ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимининг хабарига кўра, 4 кун аввал 32 ёшли маҳаллий фуқаро 4 ёшли қизчаси билан бедарак йўқолган. Ҳозирда шаҳар полицияси йўқолган аёл ва унинг фарзандини қидириш ишларини олиб бормоқда.
 
19 май кунига ўтар кечаси Ўзбекистон осмонида сирли объект кўриниш бериб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Олимлар сирли учар жисмга доир барча далилларни ўрганиб чиқиб, хавотирга тушмасликни тавсия этишмоқда. Яъни тадқиқот натижалари жисм ҳаракат тезлигини ҳисоблаб чиқиб, осмонда оддий космик чиқинди учганлигини аниқлашди.
 
Футбол бўйича Европа чемпионатларининг барча тур учрашувлари якунига етди. Англияда муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштирган “Челси”дан сўнг Италияда “Ювентус” кетма-кет 6 марта шоҳсупага кўтарилди. Шунингдек, Испанияда “Реал” 5 йиллик танаффусдан сўнг Ла-лига бош совринини қўлга киритди.
 
Сўнгги ҳафтада Тошкент светофорларига ўрнатилган фотокамералар 8078 қоидабузарликларни ҳолатларини қайд этди. Улардан 4201 таси светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмаслик ҳолати бўлиб, яна 3877 таси  ҳайдовчиларнинг тезликни меъёрдан оширганликлари билан боғлиқ.
 
Технология оламининг етакчи компанияларидан бири Apple энди Ҳиндистонда iPhone SE дея ном олган смартфонларни ишлаб чиқаради. Маълумотларга кўра, янги маҳсулотнинг жаҳон бозорларидани нарҳи анча арзон бўлиб, Ҳиндистонда тайёрланаган iPhone SE смартфонининг бошланғич нархи 220 АҚШ долларини ташкил этади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Сурия Хомс Ўзбекнефтгаз Газпром Сурхондарё iPhone SE Apple Тошкент светофорларидаги камералар Челси Реал Ювентус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Ziyoda
09:33 22.05.2017

Yurtimizdagi eng katta viloyatlardan biri Surxondaryo edi. Bu viloyat qachondan tumanga aylantirildi? 'Qalampir"chilar juda xushyor ediku! Nima bo'ldi?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!